Ассалому алайкум! Мен олдинроқ муддатли тўловга ноутбук сотиб олганман, ундан кейинроқ эса муддатли тўловга зоодмалл дан телефон олган эдим. Билябманки бу тизимларда фоиз, пенялар бор эди ва бу нотўғри иш. Энди фоизлар ва пеняли тўловлардан сақланиб фақат нақдга сотиб олишга одат қилиб келябман. Саволим шундан иборатки, ушбу олган ноутбук ва телефонимни ишлатиб юрсам бўладими ёки сотиб юбориш ёки бошқа бирор нима қилишим керакми?
– Ва алайкум ассалом! Бизга етиб келган маълумотларга қараганда ЗООДМАЛЛ пеня ёки жарима деган нарсани чиқариб юборган экан. Шундай бўлса ишлатишингиз мумкин. Валлоҳу аълам!