Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Комплектни олиб қолиш

08:08 / 09.06.2018 | Islomw5@gmail.com | 2020
Ассалому алайкум! Кеча бир мижоз билан тушунмовчилик бўлди. Биз унга ролик (болалар ғилдиракли поябзали) сотган эдик. Кеча у мижоз келди ва биз сотган роликдакасини бошқа дўконда комплекти (кейинчалик эскирса алмаштириш учун ғилдирак 1 дона; йўқолиб қолса керак бўладиган болтлар ва шунга ўхшашлар...) билан кўрганини ва яна арзонроқ хам эканини айтиб бизни ноинсофга чиқарди. Биз ғилдирак ва болтларини кимгадир керак бўлиб қолса яна қайта сотиш учун олиб қўямиз. Умуман мол бизники, молимизни қандай хохласак шундай сотишга ҳақлимизми? Албатта бунда мижозга мол тўлиқ кўрсатилади, нима борлиги тушунтирилади. Бирон нарсаси йўқми деса борлигини, қўшимча тўлов қилиши кераклигини айтамиз. У мижоз билан хам шундай, ёлғон аралашмай савдо қилинган. Арзонроқ ва яна бошқа сифатлари билан бизнинг товардан устунроғини кўриб, у ёки бу савдогарда арзон экан деб келган мижозлардан молни қайтиб олмасликка ҳаққимиз борми?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ваалайкум ассалом! Шариатимизда ғабн фоҳиш ва ғарар деган истилоҳлар бор. Ғабн фоҳиш деб сотувчи ўз молини бозор нархидан ўта даражада қиммат сотишга айтилади. Баъзилар уни тенг баробар, баъзилар учдан икки баробар қиммат сотиш дейишган.
Ғарар деб сотувчи алдаб молни ўтказишига айтилади. Бунга алдовнинг ҳар қандай тури киради. Бу икки суратда ҳаридор молни қайтариб олиб келиб пулини олишга ҳаққи бор. Сизни ишингиз ҳам ўша ғарарга киради. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat