Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Онлайн савдо

10:10 / 28.10.2018 | Medina | 1976

Ассалому алайкум! Аллоҳ илмингизни зиёда қилсин. Мен онлайн савдо билан шуғулланаман. Харидорлар олдиндан 10% тўлов қилишади, шундан кейин маҳсулотни олиб келиб бераман. Фақат буюртма асосида сотаман. 1). Агар харидор буюртмасидан воз кечса унга 10% тўлаган пулини қайтаришим керакми? 2). Агар харидор буюртма қилиб, уни олгач, ёқмаганини баҳона қилиб қайтариб берса, товарни ҳамма пулини қайтаришим керакми ёки уни олмасликка ҳаққим борми? (Харидорлар буюртмани тасдиқлагандан сўнггина буюртмаларини қабул қиламан). 3). Яқинда бир харидор маҳсулотни бир ой ўтгандан сўнг "уни киймадим, ёқмади, сизга айтгандим ёқмаганини пулимни қайтаринг" деб туриб олди, нима қилганим жоиз? Маслаҳат беринг, илтимос. Раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Савдоингиз шариатга мувофиқ бўлиши учун, сиз бу савдода кимлигингизни очиқ-ойдин айтинг. Яъни “молни сотувчиси ёки ишлаб чиқарувчиси эмас, балки танлаганингизни олиб келиб берувчиман” деб огоҳлантиринг ва олиб келиб бериш хизмат ҳақингизни белгилаб олинг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat