Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Насия савдосидаги холат

15:18 / 30.12.2023 | Азимжон | 679

Ассалому алайкум! Сотувчи транспорт воситасини харидорга насияга 300 доллардан ойма ой бўлиб тўлашга сотди жами 4000 доллар сумма бўлгунча. Келишув бошида харидор пулни беролмаса транспорт воситасини сотувчи сотиб юбориши айтилди. Лекин тўлолмаган тақдирда харидор берган пул аренда "сухой" сифатида сотувчида қолиши келишилмади бошида. Харидор биринчи ой 300 долларни ўз вақтида берди, 2 ой 300 долларни 10-12 кун кечиктириб берди. 3 ва 4 ойлар хар хил бахоналар билан пулни кечиктириб охири пул беролмаслигини айтди. Харидор 4 ой давомида транспорт воситасидан фойдаланди. Сотувчи харидорни огохлантирди агар пул берилмаса, транспорт воситасини бошқа одамга сотишини айтди. Харидор сотувчига жами 600 доллар берган ва бошқа пул бермаслиги тўғрисида гапирган, транспорт воситасини қайтарган ва сотувчига транспорт воситасини бошқа бир инсонга сотиб юборинг деган. Сотувчи бошқа бировга (3 томон) транспорт воситасини 2200 долларга нақтга сотган. Шунда биринчи харидор сотувчига берган 600 долларидан 200 доллар қайтаришини сўраган. Шунда 400 доллар 4 ой учун сухой аренда хисобида ўтади деган. 200 доллар бермаса норозиман деган. (Сотувчи соддалик ва билимсизлик билан насия савдога берган эди, харидор бера олмаслигини билиб туриб вақтни чўзиб хийла қилди). Ушбу холатда сотувчи (насияга берган томон) нима йўл тутса тўғри бўлади?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Биринчи харидор ўша қарзини узиши шарт. У 600 ва 2200 (машинани сотишдан тушган) берибди холос. Қолган 1200 ни ҳам берсин. Агар сотувчи қолганини кечса жоиз. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat