Ассалому алайкум! Шамоллаганимда бурнимда сарғишроқ суюқлик йиғилаяпти. Бу балғамми ёки йиринг била олмадим. Агар бу йиринг бўлса ва аммо таҳоратдан кейин бурундан ташқарига оқиб чиқмаса яъни ичкарида йиғилиб борса, бу билан таҳорат бузилмайдими? Шундай ҳолатда бир таҳорат билан бир неча вақт намозларни ўқиган бўлсам қайта ўқийманми?
– Ва алайкум ассалом! Агар йиринг буруннинг юмшоқ еригача оқиб тушса таҳорат синади. Валлоҳу аълам!