Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Сохиби узр

17:12 / 04.06.2022 | Бекзод | 717

Ассалому алайкум! Мази келиб туради мен хар номозга тохорат олиш кклигини билардим лн уша номознинг вакти кирганда олиш кклигини билмасдан казо номозларимни укиган вактларимда вактлирок турип тохорат олганман уша вактда бомдодни киришига жуда якин вакт 5 дакика колганда ёки бомдод вакти кириши бн тохоратли булганман ва жамоат вактигача хар куни 2 кунлик номозимни укиб жамоага чикганман шундай холатда яъни бомдод вакти киришидан 5 дакика олдин тохохатли булган булсам шу номозларимни кайта укишим ккми Яна менда шундай холат бор номоз ёки тохорат борасида бирор янги илм ургансам аввал олган тохоратларимда ёки укиган номозларимда аввал билмай килган шу хатоларим эсимга тушиб уша номозда шундай хато килган экан ман бошкатдан укишим кк деган хаел келаверади аслида шу нарсага этибор бериб кайта укиш ккми ёки бу илмни энди билаётганим учун кейинги номозларимда уша хатони такрорламай ибодатда давом этавериш ккми


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Аввало сиз ҳақиқатда соҳиби узр эканлигингизга ишонч ҳосил қилинг. Соҳиби узр бўлиш учун намоз вақти чиқиб кетгунича таҳоратли ҳолда фарз намозни адо қилишга имкон топа олмайдиган даражада доимий таҳорати синиб турувчи инсон бўлиши керак. Сиз сўраган ҳолатга келсак, агар ҳақиқатда соҳиби узр бўлсангиз хуфтон вақтида олган  таҳоратингиз бомдод вақти кириши билан синган. Бомдодни бетаҳорат ҳолда ўқигансиз. Намоздаги хатоларга келсак, улар айнан қандай хатолар экани, намозни бузувчими ёки ундай эмасми, аниқлаштириб олинг. Агар улар намозни бузувчи хатолардан бўлса ва ўшандай ҳолда намозни ўқиганингизни аниқ билсангиз уларни қайта ўқийсиз. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat