Ассалому алайкум, Шайx ҳазратлари! Устоз, бир акамиз хотинига: «Қум-талоқсан», дебди. Бу лафз билан xотинига талоқ тушадими? Аллоҳ умрингизни зиёда қилсин.
- Ва алайкум ассалом! Агар эр хотинига: «Сенга шиддатли», «қаттиқ», «энг катта», «энг узун», «энг кенг талоқ қўйдим», деса ёки «тоғдек», «минг талоқ», «қум талоқ қўйдим» каби лафзларни айтса, унинг нияти сўралади. Агар «Уч талоқни ният қилган эдим», деса, уч талоқ тушади. Икки талоқ ёки бир талоқни ният қилган бўлса, бир талоқ тушади. Бу ҳолатда икки талоқ тушиши мумкин эмас.
Валлоҳу аълам.
Дин ишлари бўйича қўмитанинг хулосаси рақами: 2022 йил 03-07/1077