Шайх ҳазратлари ҳайит айёми муборак бўлсин!
Сизга Аллоҳдан икки дунё саодатини сўраган ҳолда, қуйидаги саволни бермоқчиман:
Савол: Биз курсдошлар билан бир одамнинг уйида келишилган ҳолатда маълум бир миқдорда пул бериб ижарада турамиз, кейинроқ билиб қолдикки бу одамнинг уйида газ ва електр тармоғи ноқонуний равишда улаб олинган екан. Биз уй егаларига бундай қилмаслигини айтаяпмиз лекин улар кўнишмаяпти. Ҳазрат айтингчи бундай ҳолатда бизга ҳам гуноҳ бўладими, яъни гуноҳга шерик бўлиб қоламизми? Қандай маслаҳат берасиз?