Ассалому алайкум! Икки ҳафтача олдин курсдошларим билан бирга пул топиб олдик ва топган жойимизга эълон ёпиштириб қайтариб берамиз деб ёздик ва телеграм каналга ҳам эълон бердик лекин эгаси топилмади. Бошида ҳамма эгаси топилмаса пулни шароити оғирроқ кимгадир беришга рози эди. Аммо кейин фикрлари ўзгариб пулнинг оз қисмини эҳсон қилиб қоганини бўлиб олишмоқчи. Мен уларга анча тушунтиришга ҳаракат қилдим сайтдаги шу мавзуга оид саволларни кўрсатдим аммо натижа бермади ва хоп ўзилар биласлар аммо мен ўзимга тегадиган маблағни бошқа одамга бераман дедим. Шу ҳолатда мен гуноҳкор бўлмайманми?
– Ва алайкум ассалом! Бериб юборсангиз гуноҳкор бўлмайсиз. Валлоҳу аълам!