Биз Қозоғистонда бозорда бир одамнинг қўлида ёрдамчи бўлиб ишлаймиз. Биз сотаётган нарсалар у одамники эмас, у одам сотиб беради, яқин танишлари юборишади. Биз шу нарсалардан ўша бизга ҳақ тўлайдиган одамдан сўраб еймиз, лекин бизнинг олганимизни ўша юкнинг эгаси биладими йўқми билмаймиз. Шу еяётганларимиз биз учун ҳалолми ёки ҳаромми? Илтимос, жавобингиз жуда муҳим.