- Сиз шариатга мувоиқ иш қилгансиз. Мўмин бандаларнинг бир-бирларидаги ҳақларидан ҳисобланган ишни амалга оширгансиз.Муоз ибн Анас ал-Жуҳаний розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:«Ким бир мўминни мунофиқдан ҳимоя қилса, Аллоҳ қиёмат куни бир фариштани юбориб унинг гўштини жаҳаннам ўтидан ҳимоя қилади. Ким бир мусулмонни шарманда қилиш учун бир нарса билан айбласа, Аллоҳ уни жаҳаннам кўприги устида то у гапидан қайтгунча ушлаб туради», дедилар».Абу Довуд ривоят қилган.Бир одам мўмин кишини ғийбат қилиб обрўсини тўкаётган бўлса уни эшитиб турган кишилар ичидан мазкур мўминни ҳимоя қилган одам катта ажрга эга бўлади. Унинг мўмин кишининг обрўсини ҳимоя қилгани қиёматда ўзига катта бахт бўлиб қайтади. Аллоҳ таоло уни дўзахдан ҳимоя қилади. Бас, шундай экан, мўминлар бир-бирларини мунофиқларнинг ғийбат ва бўҳтонларидан ҳимоя қилишлари зарур.Аксинча, бу дунёда мўмин-мусулмоннинг айблаш билан машғул бўлган одам қиёматда хижолатда қолади. Маҳшарга тўпланганлар ҳузурида қилган набокорлиги жазоси ўлароқ жаҳаннам кўпригидан ўта олмай тўхтаб қолади. Бас, шундай экан, мўмин банда зинҳор ўз биродарини айблашга ўтмасин.Сизга ташаккурлар! Аллоҳ ажр ва савобни кўпайтириб берсин!Ундай одамларга Аллоҳдан инсоф ва тавфиқ сўраб дуо қилиш керак.