Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Имон кучаядими?

00:00 / 21.09.2008 | eski savollar | 2322
Ассалому Алайкум Ҳурматли Шайҳ Ақидага оид бо'лган ушбу масалани ечишда ёрдам берсангиз. Имон о'згармайди деган ақидага амал қиламиз. Аммо Буҳорий ҳазратларининг Саҳиҳларида Расули Акрам (С.А.В) дан имон кучаяди ёки заифлашиши ҳақида ҳадис бор экан. Ушбу масалада ақлимиз ҳам қалбимиз ҳам татмин бо'ладиган маслаҳатга муҳтожмиз. Олдиндан жавобингиз учун ташаккур. Қимматли вақтингизни ажратганингиз учун Аллоҳ рози бо'лсин.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

Иймоннинг зиёда ёки ноқис бўлиши. Ашъарийлар иймон зиёда ва ноқис бўлади, дейдилар. Мотуридийлар иймон зиёда ва ноқис бўлмайди, дейдилар.Бу тортишувларга уларнинг иймонни турлича тариф қилганлари сабаб бўлган. Иймон тасдиқ, иқрор ва амалдан иборат деганлар иймон зиёда ва ноқис бўлади, деган. Иймон тасдиқ ва иқрордир деганлар, иймон зиёда ёки ноқис бўлмайди, лекин амал зиёда ва ноқис бўлади, деган.Умар Насафий раҳматуллоҳи алайҳи бу маънони қуйидагича ифода этган:«Иймон Аллоҳ таолодан келган нарсани тасдиқлаб, унга иқрор бўлишдир. Аммо амаллар ўзлари зиёда бўлади. Иймон зиёда ҳам, ноқис ҳам бўлмайди».Икки тараф қуйидаги оятларни ўз тарифларига биноан тафсир қилиб, бирлари зоҳирий маънони олса, иккинчилари амалга таъвил қилади. 1. «Вақтики, уларга У зотнинг оятлари тиловат қилинса, иймонларини зиёда қилур», (Анфол: 2). 2. «Аллоҳ ҳидоятга юрганларнинг ҳидоятини зиёда қилур», (Марям: 76). 3. «Иймон келтирганлар иймони зиёда бўлур», (Муддассир: 31). 4. «Иймонларига иймон зиёда бўлиши учун», (Фатҳ: 4). 5. «Бас иймонларини зиёда қилди. Улар, Аллоҳ бизга кифоя қилур. У қандоқ ҳам яхши вакил, дедилар», (Оли Имрон: 173). 6. «Вақтики, бир сура нозил қилинса, улардан баъзилари: «Бу сизлардан қай бирингизнинг иймонини зиёда қилди?» дерлар. Бас у иймон келтирганларнинг иймонини зиёда қилди», (Тавба: 124).

Топ рейтинг www.uz Openstat