Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Рибога кирадими ?

00:00 / 22.04.2011 | eski savollar | 2187
Ассаляму Алейкум Ва Рахматуллохи Ва Барокатух ! Мухтарам устоз Сизни динимизнинг ривожи учун килаетган хизматингиз учун АЛЛОХ ТАОЛОНИ УЗИ мукофотласин !!! Умрингизни Мартабангизги ва Илмингизни бунданда зиеда килсин !!! Мухтарам устоз мени бир масаланинг ечими жуда кийнаяпти ? шу масаланинг ечимини топишда Сизга мурожаат килишимга ижозат берсангиз ? илтимос . Мен узим Узбекистонданман , хозирда Россияда таксислик киляпман . Мен 5-6 ой мобайнида бир Узбекистонлик биродаримизни (Узбекистонлик бир имомнинг угиллари) нексия мошиналарини арендага миндим. 5-6 ой ишлаб 50000 рубль пул ортирдим ва узимга нексия мошинасини олиш максадим борлигини Аммам б-н гаплашдим (Аммамхам бу ерда документ ишлари б-н шугулланадилар) Аммамхам менга 50000 рубль пулим бор шу пулга бир жигули олиб арендага бериш максадлари борлигини мен б-н маслахатлашдилар. мен эса шу пулингизи менга беринг мен бир нексия олай сизни пулингизи 2-3 ойда кайтариб бераман эвазига эса ойига 200 доллар аренда хисобида пул бераман (нексиянинг арендаси бу ерда 300 доллар , жигули эса 200 доллар)дедим. натижада Аммам менга пулларини бердила ва мен нексия олдим. Бир илимлик акахон бу иш рибога киради дедила Араб мамлакатларида таълим олаетган биродарларимдан бири хам бу ишни рибо булади деди , агар топган пулингизи шериклик килсангиз шунда тугри булади деди , энди агар Аммамга бу ишни рибо булар экан десам у киши менга хийла ишлатиб пулимни олволиб ишингни битирдинг деган хаелларга боришлари мумкин. шунга бу масалани курьондаги ечими нима булади Устоз ? Агар аренда рибога кирса ?, узбекистонда жуда куп одамла (оддий эмас илимли одамла) арендага мошна беришади ? мен эса олдин барда ишлардим АЛЛОХ ТАОЛОГА бехиссоб шукрки УЗИ менга хидоят неъматини насиб килди ва мен халол лукьма топиш максадида бар ишларини ташлаб шу ишга (таксисликка) уттим ,агар бу иш рибога кирса Аммамга менга моддий ердам берганлари у-н нима килсам шариятга хилоф булмайди ? шу хакда хам маслахат берсангиз илтимос Устоз !!! АЛЛОХ ТАОЛО УЗИ Сизни мукофотласин !!! олдиндан рахмат !

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Шериклик ҳақида ўзаро келишасизлар. Мисол учун 50% дан пул қўшсангиз ва сиз хизмат қилсангиз. Сизга хизмат учун алоҳида маош таъйин қилинади. Ундан ортиб қолган фойдани тенг бўлиб оласизлар.

Топ рейтинг www.uz Openstat