Ассалому алайкум! Аллоҳ илмларимизга барака берсин! Ҳазрат роҳимаҳуллоҳнинг жавобларида, хусусан "Кифоя" китобида "Витрни Ҳарамда бошқа мазҳаб имомига иқтидо қилиш жоиз" эканлигига бир қанча кучли далиллар билан исботлаб берган эканлар. Яқинда Фатво.уз телеграм каналида шу гапнинг акси айтилди. Далилларини ҳам яхши баён қилишган. Саволим шуки, шунақа ўринларда биз толиби илмлар қайсидир бирини олсак ва авомга шуни жавоб сифатида айтсак, тўғри бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Бу ихтилофли масала бўлиб, ҳанафийларда витрни алоҳида бир ракаат ўқиш мавзусига тааллуқлидир. Шунинг учун эҳтиётини олинг ва ўзингиз алоҳида ўқинг. Валлоҳу аълам!