Ассалому алайкум! Фарз амалини бажариш учун ёлғон ишлатса бўладими? Масалан: Фарз намозини ўқиш учун коллеж ўқитувчисидан ёлғон бахона қилиб рухсат сўраш. Ростини айтилса намоз қазо бўлиши аниқ.
Ва алайкум ассалом! Таҳорат ёки ҳожатга чиқиб келай деб рухсат сўраб чиққан киши, таҳорат қилиб йўл-йўлакай намоз ўқиб келса ёлғон гапирган бўлмайди. Динимизда ошкора ёлғонга рухсат йўқ. Валлоҳу аълам!