Ассалому алайкум! Дўконга соткани махсулотлар олиб келамиз масалан хар кунда тахминан 10млн ёки 3млн сўмлик товар олиб 5млн ёки 1млн сўм берамиз шу холатда ишлаймиз шунда қаризимиз кўпайип тахминан 12-13 млн сўм атрофида бўлади қолганини 2 кундами ёки 5 кундами савдога қараб берамиз куни номалум бу сумма хар куни ўзгариб туради. Шу жоизми ёки битта кунни белгилаб олиш керакми? Бирор кунни белгилаш керак бўлса қандай бўлади?
– Ва алайкум ассалом! Молни насияга сотиб олсангиз муддатини аниқ қилиб белгилаш шарт. Акс ҳолда келишув фосид бўлади. Агар қанча вақтда тўлай олишингизни аниқ билмасангиз тўлашга ишончингиз комил бўлган узоқроқ муддатни белгиланг. Белгиланган муддатдан ўтиб кетса нархни ўзгартиришни шартлашиш жоиз эмас. Валлоҳу аълам!