Ассалому алайкум! Ман тижорат учун цехлардан оладиган товарим сўм қийматида ўлчанади. Товарни пулини малум муддатда бергунимча доллар курси ошиб кетади, шунинг учун ман оган товарни суммасини доллар курсига айлантирип қўйиш жоиз бўладими?
– Ва алайкум ассалом!
Қарз берилганидан кейин пул алмашса ёки пулнинг қадри тушиб кетса
Бир киши қарзга пул ёки валюта берса, бироқ кейин ўша пуллар бозорда ишлатилишдан тўхтатса ёки алмашиб кетса, яъни ҳукумат томонидан расмий равишда истеъмолдан чиқарилса, Абу Юсуф роҳимаҳуллоҳнинг наздларида валютанинг қарз олинган кундаги бозордаги қиймати эътиборга олинади. Имом Муҳаммад роҳимаҳуллоҳнинг наздларида эса пул амалдан тўхтатилган кундаги қиймат эътиборга олинади. Имом Муҳаммаднинг қавлларига фатво берилган («Роддул мухтор»).
Савол: «Кўпинча савдогарлар насияга мол сотадилар. Орадан сал ўтгач эса тайин қилинган пулларнинг қиймати тушиб кетади. Шунда улар қарзнинг қийматини бошқа нарса билан, масалан, тилла ёки валюта билан нархлаб қўймоқчи бўладилар. Шу иш жоизми?»
Жавоб: Бунинг бир неча хил шакли бўлиши мумкин:
1. Насияга сотилаётган молни бир йўла ўша валюта ёки маълум вазндаги тиллага сотиш. Олиш вақтида эса ўша валюта ёки тилланинг ўзини ёки олаётган кунги нархида сўмда олса ҳам бўлади.
2. Қарздор қарзини ҳозир бера олмаслигини, лекин келажакда бериш имконияти пайдо бўлишини айтса, бироқ кечиктириш туфайли ҳақдор катта зарар кўрадиган бўлса, ҳақдор қарз миқдорини белгиламоқчи бўлган валюта ёки тиллани қарздорнинг олдига олиб бориб, қарз сифатида бериб шу заҳоти сўмдаги қарзининг эвазига қайтариб олсин. Шунда қарздор сўмдаги қарздан қутулиб, қайтадан валюта ёки тиллага қарз бўлади. Қарздор сўмдаги қарзини ўша олган валюта ёки тилланинг ҳозирги кундаги қиймати билан ёпади ва ўша куни ўз қўли билан олган валютасигагина қарз бўлади. Валлоҳу аълам!