Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Қайнона ва келин муносабати ҳақида

00:00 / 22.09.2008 | eski savollar | 657

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва баракатуҳу. Шайҳ ҳазратлари сизга саволим бор эдиагар келин куёв тошкентда яшасаю куёвнинг онаси вилоятда яшаса қайнона келиним мени хизматимни қилсин деб туриб олса, келин эса ман эримни хизматини қилишга мажбурман қайнонам мен учун ҳеч ким эмас деб туриб олса, бундай ҳолларда қайдай йўл тутган яхшироқ? 

Шу мавзу юзасидан менда ҳам бир савол бор эди:Бир танишимнинг қайнонаси келини ҳижобга кираман деса, биз маданиятли оилалардан бўлишимиз керак, ўранишингиз шарт эмас, яхши амаллар қилиб юрсангиз шуни ўзи кифоя деса, Келин ҳомиладор бўлганида докторлар ҳомиланинг жинсини ўғиллигини айтишса, қайнона бундан очиқчасига норози бўлса, (қайнонаси ўзи қиз туғмаган 4 та ўғли бор.Шунинг учун қиз фарзанд ҳоҳлайди. Хаттоки ўзининг охирги ҳомиладорлигида ҳам ўгил деб гумон қилиб ҳомилани олдириб ташлаган.) Ундан ташқари, майда нарсалар билан ўғли ва келинини ҳаётини бузаверса, бундай ҳолатда келин-куёв алоҳида уй олиб чиқиб кетишни исташса, лекин қайнона келинини ўғлини олиб чиқиб кетаётганликда айблаб, уни қарғаса, бундай вазиятда қайнонанинг қарғиши ўтадими (урадими)?



Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

– Ва алайкум ассалом! Аллоҳнинг амрига қарши турган қанонанинг гапи беҳуда. Ҳомиланинг ўғил ёки қизлигидан норози бўлган қайнона Аллоҳнинг ишига норози бўлган шахс сифатида гуноҳкор бўлади. Фарзандининг оиласини бузишга уринган қайнонанинг қарғиши ўтмайди.

Топ рейтинг www.uz Openstat