Ассалому алайкум! Тўй куни ёки бир кун олдин куёв келинни уйига “жар” билан бориши бидатми? У ерда қилинадиган бир нечта ишлар учун. Мулла аёл саломга ўхшаган нарса (манимча салом бўлса керак) ўқийди келин куёвга ойна тутиб турилади ва орқасига нон қўйилади. Хонанинг бурчакгига битта мато тортилади ва ўша мато ортига келин куёв ўтказилади. Куёв келин оёғини 3 марта босади. Шулардан қайси бири бидат?
– Ва алайкум ассалом! Айтиб ўтганларингизни ҳаммаси бидъат. “Бахтиёр оила” китобини олиб ўқинг, бу каби масалаларни билиб оласиз. Валлоҳу аълам!