Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Аёлини уч талоқ қилган имом

17:04 / 30.05.2022 | xaqnazar | 1153

Ассалому алайкум! Бу савол асли менинг саволим эмас. Мен бу сайтни анчадан бери кузатиб келаман. Мен номозларимни кўпунча жомоат билан ўқийман ва у ерда ёш кекса инсонлар билан сухбат қилиб қолсам диний масалада савол-жавоб бўлиб қолса ўша соволни сайтларингиздан топиб сизларнинг жавобларингизни уларга ўқиб бераман. Шунинг учун бу саволни беришимни илтимос қилишди. Масжидимиз имоми хам ноиби хам бор Аллохга шукур. Айрим кунларда хар куни эмас бир кекса оқсокол улар йўқлигида жамоага имом бўлиб ўқиб беради. Қироти яхши, илим яхши, тажвидни билади, яни тажвид билан ўқийди. Фақат бир камчилиги, ёшлигида аёлига уч талоқ бериб қўйган экан. Мен буни билмайман, кекса инсонлар айтишга қараганда ва ажрашмаган хозиргача яшаб келмоқда. Яни ўша инсони орқасида туруб иқтидо қилиб ўқисак бўлаверадими?  Имом ва ноибидан ташқари тажвидни шу жамаода у кишидан бошқаси яхши билмайди.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! У кишини қилган иши учун ўзи жавоб беради. Намозни рукнларини тўлиқ билса ва тўлиқ адо қилса иқтидо қилишингиз жоиз. 

 لِأَبِي دَاوُدَ وَالدَّارَقُطْنِيِّ: الصَّلَاةُ الْمَكْتُوبَةُ وَاجِبَةٌ خَلْفَ كُلِّ مُسْلِمٍ بَرًّا كَانَ أَوْ فَاجِرًا وَإِنْ عَمِلَ الْكَبَائِرَ 

Абу Довуд ва Дора Қутний келтирган ривоятда: 
«Фарз намоз ҳар бир мусулмоннинг ортидан — у яхши бўлса ҳам, фожир бўлса ҳам, кабира гуноҳларни қилса ҳам вожибдир», дейилган.
Шарҳ: Бу ривоятдан ҳар ким имом бўлаверар экан, деган гап келиб чиқмайди. Аввал ўтган ҳадислардан ўрганганимиздек, имомликка энг олий сифатларга эга бўлган мусулмонларгина ўтадилар. Билиб туриб, номуносиб одамни имом қилишга уринган киши гуноҳкор бўлади. Номуносиб одамнинг ўзи турли йўллар билан имом бўлиб олиши ҳам гуноҳдир. Имом бўладиган одам ихлосли, тақводор, илмли, адолатли ва бошқа яхши сифатларга эга бўлиши керак. Буларни юқорида ўрганиб чиқдик. Ушбу биз ўрганаётган ривоятдаги ҳолат эса тақдир тақозоси билан мусулмонларнинг ихтиёридан ташқари имомликка ўтишни ўзига эп кўрган, агар уларга қарши гап-сўз бўлса, мусулмонлар ўртасида фитна чиқиб, зарар етиши мумкин бўлган ҳолга тегишлидир. Шунинг учун ҳам ушбу ривоятни шарҳлаган олимлар ўтган замонда улуғ, аҳли солиҳ кишилар ҳам баъзан золим, фосиқ ҳокимлар ортидан намоз ўқиганларини зикр қилганлар. Имом Бухорий Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳунинг Ҳажжож ибн Юсуф ас-Сақафийнинг ортидан намоз ўқиганлиги ҳақида ривоят келтирганлар. Ҳажжож ибн Юсуф ўз номи билан, яъни Ҳажжожи Золим номи билан машҳур. Унинг исмига доимо золимлик сифати қўшиб зикр қилинади. Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳудек улуғ саҳобий фитна бўлмаслиги учун унинг кетидан намозда иқтидо қилганлар. Шунингдек, улуғ саҳобийлардан Абу Саъийд Худрий розияллоҳу анҳу Марвон ибн Ҳакимнинг ортидан намоз ўқиганлар. Бундай одамларнинг имом бўлишлари яхши эмас. Аммо улар имом бўлиб қолса, ортларидан намоз ўқиш жоиз. Уларга иқтидо қилган кишиларнинг намозлари мақбул. Имомликка ўтганларнинг гуноҳлари эса ўзларига. Аллоҳ таоло мусулмонларга доимо муносиб имомлар топилишини насиб этсин. (“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat