Ассаламу алайкум! Аввал берган саволларимга жавоб олдим, Аллоҳ рози бўлсин сизлардан. Бомдод вақти тақвим бўйича 02:36 кўрсатилган қуёш 04:06 да. Шу вақт оралиғида бомдод ўқиса жоизми? Аллоҳ сизлардан рози бўлсин.
Ва алайкум ассалом! Жоиз. Чунки, биринчи намоз фарз қилинганда Жаброил алайҳиссалаом келиб икки кун намоз ўқиб берганлар. Биринчи куни намознинг аввалги вақтида, кейинги кун охирги вақтида ва Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи васалламга “Эй Муҳаммад, бу вақт сиздан аввалги набийларнинг вақтидир.(Намоз ўқиладиган) Вақт шу икки вақтнинг орасидир”, деганлар. (Темизий ривоят қилган). Кўпчилик намоз вақтидан масжидларда ўқиладиган вақтнигина тушунадилар. Бундай фикр хатодир. Валлоҳу аълам.