Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Таҳажжуд намози

12:27 / 16.12.2015 | Zafarov Murodjon | 3405

Ассаламу алайкум! Доимий равишда тонг отишидан 1 соатча аввал уйғониб, таҳорат қилиб, аввал шукри вузи, сўнгра таҳажжуд ва охирида витр намозини ўқишни вазифа қилиб олса бўладими? Ёки таҳажжуддан кейин ухлаш фазилатлими?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таоло “Сажда” сурасида марҳамат қилади :
16. Ёнбошлари ётар жойдан йироқ бўлур. Роббларига қўрқув ва умидворлик ила дуо қилурлар ва ўзларига ризқ қилиб берган нарсаларимиздан нафақа қилурлар.
Бунда Аллоҳнинг оятларига ҳақиқий иймон келтирган одамлар хос сифатлари билан ажралиб туришлари яна эслатилмоқда.
«Ёбошлари ётар жойдан йироқ бўлур».
Мазкур мўмин бандалар кечалари бедор бўлиб, иссиқ жойларини тарк этиб, таҳажжуд намози ўқиб, ибодат қиладилар.
Тунлари уйғониб, намоз ўқишнинг фазилатлари жуда кўп. Бу иш олий мақомга эришган ҳар бир азизнинг ишидир. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзлари бу амални қилганлар ва умматларини ҳам таҳажжуд намози ўқишга тарғиб этганлар.
«...Роббларига қўрқув ва умидворлик ила дуо қилурлар...»
Улар доимо масъулиятни сезиб турадиган ва Аллоҳ таолонинг раҳматидан ноумид бўлмайдиган кишилардир. Мўмин бандалар ҳар доим Аллоҳнинг азобидан қўрқиб ва Унинг раҳматидан умид этиб, дуода бўладилар.
«...ва ўзларига ризқ қилиб берган нарсаларимиздан нафақа қилурлар».
Яъни фақат маънавий ва жисмоний эмас, балки молиявий ибодат ҳам қиладилар.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобаи киромларни фазилатли амалларга тарғиб қила туриб, ушбу оятни ўқиб, далил келтирганларини машҳур муҳаддис уламолар кўп ривоят қилганлар.
Имом Аҳмад ибн Ҳанбал ривоят қилган ҳадисда улкан саҳобий Муъоз ибн Жабал розияллоҳу анҳу, жумладан, қуйидагиларни айтадилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга сафарга чиққан эдим. Бир куни юриб бораётиб, у кишига яқинлашдим-да:
– Эй Набиюллоҳ, менга мени жаннатга киритадиган ва дўзахдан узоқлаштирадиган амалнинг хабарини беринг, – дедим. У киши:
– Батаҳқиқ, улуғ нарсани сўрадинг. Аммо у, Аллоҳ осон қилган одамга осондир, – дедилар. Сўнгра давом этиб: – Аллоҳга ибодат қиласан ва Унга ҳеч нарсани ширк келтирмайсан. Намозни тўла-тўкис адо қиласан. Закот берасан. Рамазон ойи рўзасини тутасан. Байтуллоҳга ҳаж қиласан, – дедилар. Сўнгра: – Сени яхшилик эшикларига йўллаб қўяйми?! Рўза – сақловчи тўсиқдир. Сажда хатони ўчиради ва кишининг тун оғушида ўқиган намози, – дедилар-да, «...ёнбошлари ётар жойдан йироқ бўлур» оятини ва (кейинги оятни) ўқидилар».("Тафсири Ҳилол" китобидан).
Таҳажжуддан олдин ухлаш фазилат. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat