- Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мўминнинг руҳи то қарзини адо қилмагунча қарзига боғлиқ бўлиб туради», дедилар».Термизий, Ибн Можа, Аҳмад ривоят қилганлар.Мўмин кишининг қарзи бўлса, ўлганидан кейин унга жаннатдаги макони кўрсатилмай турар экан. Қачон қарзи узилса, ўшандан кейингина кўрсатилар экан. Бунда эса ўзига яраша қабр азоби бор. Бировнинг ҳаққи шу даражада аҳамиятли. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳам қарзи борларга ўзлари жаноза ўқимаган ҳоллари бўлган.Бундан ким қабрда ноқулай ҳолга тушиб қолмай, деса, тириклигида ўзида бирор кишининг ҳаққи қолмаслиги учун ҳаракат қилиши лозим.Имом домлалар сиз айтган гапи ўзларича қилмаганлар. Мужтаҳид уламолар шундай қилишни раво кўрганлар. Аммо биров қарзини мен узаман, деса, узиши шарт. Шу билан бирга қарзни узаман деган узмагунча, маййит ушбу ҳадисда келган ҳолатда бўлади. Шунинг учун қарзни зиммасига олганлар тезроқ узишлари керак. Бўлмаса, ўзларига ҳам, ўтганларига ҳам оғир бўлади.