Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Ишхонадаги намоз

12:15 / 06.12.2015 | ibragim.74 | 3499

Ассаламу алайкум! Россияда ишлаб, яшайман. Бамдод ва бошка намозлар айни иш вақтимга тўғри келади. Бу ерда намоз ўқишга шароит йўқлиги учун, вақт ва шароит торлигидан намознинг фақат фарзини ўқиса бўладими? Қайтиб уйда ўқиш керакми?
Иш жойимизда намозда рукъу ва саждага жой йўқлигидан стулда ўтирган ҳолда имо-ишора билан ўқиган намозимиз тўғрими? Узр саволим чўзилиб кетди. Жавоб учун катта раҳмат.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Шароитга қаралади, фақат фарзини ўқишга имконият бўлса, фарзини адо қилинади. Аммо суннат намозларини ўқишга имконият бўла туриб, ўқимаслик бахтсизлик аломатидир.
عن عائشة رضي الله عنها عن النبي صلى الله عليه وسلم قال" ركعتا الفجر خير من الدنيا وما فيها".
رواه مسلم
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади :

"Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам : Бамдоднинг икки ракъати дунё ва ундаги барча нарсадан яхшидир" дедилар. Муслим ривояти. Бир қавлда “Дунёдаги бутун мол-дунёни Аллоҳнинг йўлида сарф қилишдан яхшидир” дейилган.
Умму Ҳабийба розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Қайси бир мусулмон банда ҳар куни фарздан ташқари ўн икки ракъат ихтиёрий намоз ўқиса, албатта, Аллоҳ унга жаннатда уй қуриб беради», дедилар.
Умму Ҳабиба: «Шундан кейин уларни доимо ўқиб келмоқдаман», дедилар».
Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган.
Термизий: «Пешиндан олдин тўрт ва кейин икки ракъат, Шомдан кейин икки ракъат, Хуфтондан ке¬йин икки ракъат, Бомдоддан олдин икки ракъат»ни зиёда қилган.
Шарҳ: Ҳанафий мазҳаби мана шу ривоятни маҳкам ушлаб, ҳаётга яхшилаб татбиқ қилган маз¬ҳабдир. Ушбу ҳадисда фарз намозларига тобе бўлган суннатларни қўймай, ўқиб боришга қаттиқ тарғиб ва улкан ваъда бордир.
Бу ваъда бўйича, ушбу намозлар учун мукофот тариқасида Аллоҳ таоло томонидан жаннатда алоҳида уй қуриб берилиши таъкидланмоқда.
Фарз намозларга тобе бўлган суннат намозларини қўймай, ўқиб боришга бундан ортиқ тарғиб бўлмаса керак. Шунинг учун ҳам Умму Ҳабийба онамиз ушбу ҳадисни эшитганларидан бошлаб, у намозларни асло қолдирмаганлар. Биз ҳам худди шундай қилишимиз лозим.
Фарз намозларидан олдин ўқиладиган суннат намози ўзига хос равишда фарз намозга тайёрланиш вазифасини ҳам ўтайди. У намозни ўқиб, анча тайёрланиб олган намозхон учун фарз намозининг хушуъ ва хузуъсини жойига қўйиш осон бўлади.
Фарз намозларидан кейин ўқиладиган суннат намозлари эса фарз намозда баъзи қусур ва камчиликлар содир бўлса, ўрнини тўлдириш вазифасини ўтайди.
Шунинг  учун  ҳам  шариатда  бу  намозлар «мукаммилот» — «тўлдирувчи намозлар» деб аталади.(“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан).
 Бу ҳолатда имо-ишора билан ўқилган намоз зиммангиздан соқит бўлмайди. Валлоҳу аълам.

Топ рейтинг www.uz Openstat