Ассалому алайкум! 6 ва 3 қизларим овқатланиб бўлгач истемол қилган овқатлигига дуо қилиб туриб кетишади, бир танишимдан эшитиб қолдим, бу мумкинмас фақат катталар қилишлигини. Илтимос шу ҳақида маълумот берсангизлар.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
– Ва алайкум ассалом! Мўмин ва мўминаларнинг ҳаммаси каттаю кичиклари дуо қилишлари керак. Суннат бўлган дуоларни ўргатиб қўйинг. Валлоҳу аълам!