Ассалому алайкум! Шайх Ҳазратларининг "Ҳадис ва Ҳаёт" 7 том "Намоз" ҳақидаги китобларида 2 ракъатда бир сурани ўқиш борасида. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам икки ракъатда ҳам “Зал-зала” сурасини қироат қилганлари ҳақида ҳадис келтирганлар. Савол баъзилар “ахир фиқҳда икки ракъатда ҳам бир сурани қироат қилиш макруҳку” дейишаяпти?
Ва алайкум ассалом! 2 ракъатда бир сурани ўқиш фарз намозларида макруҳ бўлиб, нафл намозларда макруҳ эмас. Валлоҳу аълам.