Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Мархумнинг қарзини бўйнига олиш

22:05 / 02.06.2022 | Nuriya | 1193

Ассалому алайкум! Шариатда мархумнинг қарзини кечиб юборса одамлардан қарзи бўлса бўйнига олиб тўлаб қўйса савобми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Марҳумнинг қарзини кечиб юбориш ҳам, унинг қарзларини бошқалар тўлаб бериши ҳам савобли амал. Лекин ушбу масалада эътибор қаратиш лозим бўлган бир муҳим жиҳат бор. Инсонлар ҳаётлик чоғида тўлай олиш-олмаслигига парво қилмай қарз олиб, “вафотимдан сўнг жанозада биров зиммасига олади ва мен қутулиб қоламан” деб ўйлашмоқда. Ваҳоланки вафот этган кишининг қарзи ҳеч қачон бошқанинг зиммасига ўтиб қолмайди. То у адо қилинмагунича зиммасида тураверади ва охиратда бу учун жавоб беради. Шундан қўрқиш керак. 

Бўйнига олувчи инсон икки хил йўл билан бўйнига олади. Бири ўз молимдан тўлайман деб бўйнига олади. Бу ҳақдорларга қилинган ваъда ҳисобланиб, ваъдасини устидан чиқмаса амалий мунофиқ бўлади. Иккинчиси мен ҳақдорларнинг ҳаққини меросидан олиб бераман дейди. Бунда имкони бўлса олиб бериши керак. Ҳар қандай ҳолатда ҳам тўлиқ қарзлари адо қилинмагунча маййит зиммасидаги қарздан қутилиб қололмайди. Бунақа расм русмни йиғиштириш керак.

Бирор инсон вафот топса, кафан ва қабрдан ошган молни аввало қарзларга тўланади. Бирор инсон бировнинг қарзини бўйнига олиб қўйишнинг ўзи билан маййитдан қарз соқит бўлмайди. Бўйнига олган ваъдасида туриб қарзни узсин ёки маййитнинг молидан узилиши шарт бўлади. Баъзи кишилар айтганидек кимдир бўйнига олиш билан маййит қарздан қутилиб қолмайди. Қачон узса кейин қутилади. Узмаса, маййит жаннатий бўлгандаям жаннатга киролмай туради. Бўйнига олган узмаса меросхўрлари узиши шарт. Шунинг учун ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бўйнига олган саҳобийдан бир неча бор уздингми деб сўраганлар.

وَلِلنَّسَائِيِّ: وَالَّذِي نَفْسِي بِيَدِهِ لَوْ أَنَّ رَجُلًا قُتِلَ فِي سَبِيلِ اللهِ، ثُمَّ أُحْيِيَ ثُمَّ قُتِلَ، ثُمَّ أُحْيِيَ ثُمَّ قُتِلَ وَعَلَيْهِ دَيْنٌ مَا دَخَلَ الْجَنَّةَ حَتَّى يُقْضَى عَنْهُ دَيْنُهُ

Насаий қилган ривоятда:
«Менинг жоним қўлида бўлган Зот ила қасамки, агар бир киши Аллоҳнинг йўлида қатл қилинса, сўнг тирилтирилса, яна қатл қилинса ва тирилтирилса, сўнг яна қатл қилинса-ю, унинг зиммасида қарзи бўлса, қарзи адо этилмагунча жаннатга кирмас», дейилган.
Шарҳ: Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қасам ичиб туриб айтишлари ҳам бу иш қанчалик аҳамиятли эканлигини кўрсатади.
Аллоҳ таолонинг йўлида шаҳид бўлиш қанчалик улуғ мақом. Шаҳид учун жаннат эшиклари доимо катта очиқ. Лекин қарз иши оғир. Агар инсон Аллоҳнинг йўлида бир эмас, уч марта шаҳид бўлса ҳам, қарзини адо қилмаган бўлса, жаннатга кира олмайди. Ундай одамнинг жаннатга кириши олган қарзининг узилишига боғлиқ бўлиб қолади. Қарзи узилса, жаннатга киради, бўлмаса йўқ.
Чунки қарз банданинг ҳаққи, бу ҳақни фақат ўз эгаси кечади, холос. Аллоҳ таоло кечмайди. Қарз олиб, уни узмай юрганлар бу ҳақиқатни яхшилаб англаб олмоқлари лозим. (“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан). Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat