Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Биз ёшларга маслаҳат беринг!!!

00:00 / 04.07.2012 | eski savollar | 3065
Ассалому алайкум ҳурматли Шайх Хазратлари. Сизга илмни зиёда қилиб берган Раббимиз Аллоҳга ҳамд саноларимиз ва пайғамбаримиз Муҳаммад с.а.в га чексиз ва мукаммал саловат ва дурудларимиз бўлсин. Ҳурматли Устоз. Менга бир хаётий масалада, ҳам исломий олим, ҳам хаётий тажрибага эга ота, ҳам холис дўст сифатида маслаҳат берсангиз? БАТАФСИЛ МАСАЛА:- Ман асли Қашқадарё вилоятиданман. Ишларим юришмай қарзга кириб қолганимдан сўнг, яқинда бир йил бўлади, уйдан чиқиб кетганман. Ишлаб қарзларимни узиш мақсадида. Бундай қилишимга ота-онам ҳам қаршилик қилишмаган ва хатто шундай қилишимга ундашган ҳам. Тошкентда уйсиз пулсиз жуда қийналдим ва ана шундай ҳам жисмоний, ҳам руҳий азобда юрганимда курсдошим бўлмиш бир қизни учратдим. У турмуш қуриб, эрининг тинимсиз хиёнатлари оқибатида уч ой ҳам яшамай ажрашган экан. У менга холисаниллоҳ ёрдам берди: еб-ичишим, иш топишим ва бошқа нарсаларда. Унга нисбатан ўқишда ўқи юрган кезларимдаёқ ҳурматим чексиз эди. Шу боис у билан аҳдлашдек. Аллоҳга қасамки, бу ишни унинг олдида қарздор эканлигимдан эмас, балки бахтли қилиш учун холисаниллоҳ қилдим. У қиз ақлли, иймонли, Аллоҳдан қўрқадиган ва уяладиган қиз. Биз шу тариқа ўн ойга яқин муносабатда юрдек ва энди айрим муаммолар вужудга келаяпти.1- МУАММО: - Қизнинг уйдигилари уни менга беришга рози эмас. У ойиси ва иккита турмушга чиқмаган сингиллари билан яшайди. Онасининг айтишича, агар у манга турмушга чиқса, қачондир юзига солармишман, Қашқадарёга олиб кетиб азобга қўярмишман, Тошкентда қолсак ҳам хор-зор бўлиб яшарканмиз.2-МУАММО:- Мани уйимдагилар. Оилам исломий оила. Дадам ғурули инсон бўлганликлари сабабли, бировдан қарз бўлиб қолганимни эшитиб, чидолмадилар ва мандан бироз ранжидилар. Ойим ҳокисор ва содда аёл. Айни пайтда Аллоҳга шукурки ишларим яхши бораяпти ва узоғи икки ойга бормай қарзларимдан қутуламан иншаоллоҳ. Дадам ҳам, онам ҳам мани ич-ичларидан яхши кўришликларини сезаман.3-МУАММО: - Айни пайтда у қизга ўттиз ёшлардаги, оиласидан ажрашган ва боласи йўқ бир эркак совчи қўйган. Онасининг қистови билан кўришиб ҳам келди. Қиз менга " хаётга реал қараш керак, хиссиётлар билан эмас, аксинча ақл ва иймон билан иш тутайлик. Биз орзу қилиб юрганимиздек ота-оналаримиз рози бўлишмаса нима бўлади? Тўғрисини айтсам ман бировга тегиб, унинг ҳасми бўла туриб, номаҳрам эркакни, яъни сизни уйлаб яшомийман, Аллоҳдан қўрқаман. Яхшиси уйиздигиларга бор гапни айтинг, мени ойим билан ҳам гаплашинг, тушунадилар, юз фоиз қаршимаслар, шунчаки сизга ишонмасдан, иккиланиб турибдилар" деди. Хазрат, лекин айни пайтда уйимдигиларга бу хақида айта олмайман, чунки биринчи муаммоимни, яъни қарзларимни беришим керак. Ана ундан кейин ётиғи билан тушунтираман диб ўйлаб туримман. Лекин қизнинг ойиси унга " мана шу совчи қўйган болага тег, фарзанди йўқ, ёш йигит. Хамма нарсаси бор. Тошкентлик, ўзингни қийнаб нима қиласан" деяётганмиш. Қиз шу томонларини ҳам ўйлаяпти.САВОЛ:- Шу ўринда қандай йўл тутай? Устоз, биламан мўмин аҳли ўзининг сабри билан бошқалардан ажралиб туради. Лекин у қизни шунчалик қаттиқ яхши кўраманки, мен унга фақат яхшилик тилаганман. Ундан айрилсам қаттиқ руҳий зарба оламан. Бир тадбир ўргатинг Устоз! Ва албатта дуо қилинг.Ҳурмат ва эҳтиром ила мухлисингиз Сарварбек.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

- Ота-онангиз билан маслаҳатлашиб, ҳамма нарсани тушунтириб, қизнинг онасини кўндиришга урининг.

Топ рейтинг www.uz Openstat