Ассалому алайкум! Бир тоифа инсонларга насиҳат қилишингизни, тўғри йўлга йўналтиришингизни илтимос қилиб сўрамоқчиман. Ҳозир дунёвий илм ўргатадиган ўқув марказлари, мактаблар, таълим муассасалари кўпайиб кетди. У ерларда таълим бераётган устозларнинг кўпчилигини ёш кадрлар ташкил қилади. Шу устозларнинг аксариятида бир одат бор экан гуруҳидаги бирор қиз-йигит ёқиб қолса шу қиз-йигит билан ишқ ўйини ўйнаб юришаркан. Охирини сўрасак, вақтинчалик муносабат бўлиб чиқяпти. Талаба устозга ишониб қимматли вақтини сарфласа-ю, устозларнинг шу қилаётган ишлари тўғрими?
– Ва алайкум ассалом! Бу ҳаром ва оқибати зинодир. Валлоҳу аълам!