Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Намоз

20:35 / 02.06.2022 | 606

Ассалому алайкум! Талабаман, ўқиш вақтим 13.00дан 17.20гача бу оралиққа пешин намози тўғри келади. Дарсга боришимдан олдин таҳорат олиб борганман. 10 минутлик танаффусда азон ҳам айтмасдан, пешин намозини суннатлариниям ўқимасдан. Иқомат такбири билан пешин намозини 4 ракат фарзини ўқиб келганман шу пайтгача. Бошқаларига улгурмайман деб кеч қолсам НБ қўйишлари ёки дарсда тикка қўйишлари мумкин. Бўш хона топиб у хонада дарс бўлмаслигини билгунимчаям вақтим кетарди. Шу қилган ишларим тўғрими маслаҳат беринглар?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Имконини топиб суннатларни ҳам ўқиш керак эди. Тақвимга қаранг, пешин намозининг вақти ҳали дарсларингиз бошланмасидан аввал кираётган бўлса, аввал намозни тўлиқ ўқиб олиб, сўнг дарсга боринг. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat