Ассалому алайкум! Бир киши қўшниларининг бузилган телевизорларини текинга таъмирлаб беради аммо қўшнилари бу телевизорларда ҳар хил кўрсатувлар кўришса яъни гуноҳга бошловчи, гуноҳкор қилувчи кўрсатувлар кўришса қўшниларининг қилган гуноҳлари телевизор устасига ҳам ёзиладими?
– Ва алайкум ассалом! Телевизорни таъмирловчи одам ундан фойдаланувчилар маъсиятга ишлатишини билиб туриб тузатиб берса гуноҳкор бўлади. Агар фойдаланувчилар буни айтмаса ва маъсият, бекорчилик, лағв учун ишлатишлари аломати унга сезилмаса тузатиб беришининг зарари йўқ. Валлоҳу аълам!