Ассалому алайкум! Мен гўзаллик салонида ишлар эдим. Ҳозирда эрим бу гуноҳ иш деб ишлатмаяптилар. Қош термай, соч кесмай ишласа бўладими? Агар соч кестириб, қош тердирган одам гуноҳини ўз бўйнига олсачи?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Гуноҳ бўладиган ишларни қилишига ёрдам берсангиз жоиз эмас. Валлоҳу аълам!