Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Аёл кишининг очиқ-сочиқ юриши

01:00 / 16.12.2018 | Ибн Эргаш | 3061
Ассалому алайкум! Аёл киши керакли даражада ўраниб юришга харакат қилмаса, насиҳатлардан жаҳли чиқса, бепарво бўлса ва очиқ-сочиқ юришга одатланиб қолган бўлса, бу унинг ака-укалари, турмуш ўртоғи ва отасининг гуноҳкор бўлиб, жаннатга кирмай қолишига сабаб бўладими?

«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом! Албатта бўлади. Чунки улар Аллоҳ таолонинг “Таҳрим” сурасидаги: 

 يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا قُوا أَنفُسَكُمْ وَأَهْلِيكُمْ نَارًا وَقُودُهَا النَّاسُ وَالْحِجَارَةُ عَلَيْهَا مَلَائِكَةٌ غِلَاظٌ شِدَادٌ لَا يَعْصُونَ اللَّهَ مَا أَمَرَهُمْ وَيَفْعَلُونَ مَا يُؤْمَرُونَ۝ 

6. Эй иймон келтирганлар! Ўзингизни ва аҳлу аёлингизни ёқилғиси одамлару тошдан бўлган оловдан сақланг. Унинг тепасида қўпол, дарғазаб фаришталар бўлиб, улар Аллоҳнинг амрига исён қилмаслар ва нимага буюрилсалар, шуни қилурлар” деган оятига амал қилинмаган бўлади. Агар кераклигича насиҳат ва тадбири қилинсаю шунда ҳам аёл ўз билганидан қолмаса эркаклардан жавобгарлик соқит бўлади. Икки пайғамбар Лут ва Нуҳ алайҳимассаломларнинг аёллари шундай бўлишган. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat