Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Оилавий муносабат

15:26 / 07.06.2022 | Sarvar | 1029

Ассалому алайкум! Мени саволим шундан иборатки, 9 ой аввал айолим роддомда вафот этди. Аллохни мархамати билан углим яшаб колди. Якинда 1,5 ойча аввал Оила курдим. Шу вактгача Углимга келинойим кардилар. Согликларда муаммо сабаб ва узида хам кичик фарзанд борлиги сабабли тезда оила куришимга тугри келди. Яхши синашга ёки билишга имкон булмади. Хозир айолимга Динимиз хакида, умуман муслима айоллар фазилатлри хакида ва узини муслима айоллар каби булишини хохлашимни айтсам купрок дунёвий нарсаларга кизикади. Ута рашкчи телефонимда сухбатимга кайерда юрганимга жуда кизикади. Аллох кодир килганча ибодатдаман. Узим давлат корхонасида ишлайман. Хар куни деярли тергов бошланади. Алхамдулиллах Ота-Онам кулдан келганча халол ризк билан бокишган. Узлари емаса емай, Ичмаса ичмай мани шу даражагача етказди. Шу сабабдан уларни юзига ойок куйиб гунох ишларга кетишдан Аллох кодир килганча узимни тияман. Буни бир неча тушунтирдим. У билан чикшиш жуда кийин буляпити. Утган айолимдан бехисоб розиман бирор марта юзимга тик карамаган. Доим мани куллаб кувватлашга харакат киларди. Умуман бирор марта Кайнонам ёки кайни укаларим билан ёмон муносаабатда булмаганмиз. Хозир хам хурмат килишади. Шу сабабли хозир хам ман шунга яраша муносабатда булман. Углимни сураб куриб туришади. Рахматли Аёлимни Дадалари ва синглиси аввал утиб кетишган. Шу боис Айолим ва иккита кайниукаларимни Кайнонам узи катта килган айол боши билан. Кизидан ягона ёдгори фарзандим колган узилиб кеишни хохлашмайди. Илтимос килиб СМС ёздилар. Илтимос неварам бор узилиб кетмайлик деб. Мани хам муносабатим хар доимгидек. Лекин янги оилам хаддан ташкари кизгончиклик килиб мани ким биландир муносабатларимга хам тугри муносабатда булолмаяпти. Хатто шу вактгача бирор марта ёмон уйга фикрга бормаганман келинойиларим опаларимдан хам кизгониб уртада тортишувлар буляпти. Ота-Онам кули очик сахий инсонлар. Шу мухитда катта булганмиз. Ким билан мулокот килсам мехр окибат туфайли, тугри кунгилда муносабатда буламан. Чунки хар бир мусулмонлар бир бирига биродардир деб биламан. Ман шу айолим хаммасини мусулмон инсон сифатида тугри кабул килишини ва хамасини очик кунгиллик билан кабул килишини истардим. Рахматли аёлимни еслаб хаккига дуо килиб туришим, Кайнонам ва ака укалари билан муносабатда булишим канчалик тугри ёки нотугри? Динимизда бунга муносабат кандай? Айолимни хам диний хам инсоний томондан тугри кабул килиши учун нима килсам булади. Углимда Рахматли айолимни ойиси ва укаларининг Диний томондан хакки кандай?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Қайнонангиз сиз учун абадий маҳрамдир. Шариат чегарасидан чиқмаган ҳолда гаплашиб туришингизнинг зарари йўқ. Фарзандингизнинг бувиси, тоға ва ҳолалари уни зиёрат қилиб туришга ҳақлидирлар. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat