Ассалому алайкум! Мен телевизрда ўзбек киноларидан бирида эшитдим. Эр хотинига 1 маротаба талоқ дейилса никох бузилмас экан. 3талоқсан деса кейин никох бузилар экан. Лекин мен ўйланганим шуки 1тами 3 тами талоқ дейилгандан кейин никох кучи қолмайди деп биламан ва яна қайтадан талоқ тушса аввалгиларихам хисобланади. Қайбири тўғри?
– Ва алайкум ассалом! Сиз тўғри тушунибсиз. Бир маротаба талоқ деса ҳам иддаси чиққач бир бирига бегонага айланишади. Хотин бошқасига эрга тегиб кетиши мумкин. Уч имкониятдан биттаси қўлдан кетган бўлади. Валлоҳу аълам!