Биринчи саволнинг жавоби имом Косонийнинг «Бадоиъус Саноиъ фии тартийбиш шароеъ» номли китобларида келган. «Аммо такбир, Али розияллоҳу анҳудан ривоятда Набий алайҳиссалом қунут ўқимоқчи бўлсалар, такбир айтиб туриб сўнгра қунут ўқир эдилар» дейилгани учун. Икки қўлни кўтариш эса, Набий алайҳиссаломнинг «Икки қўлни фақат етти жойда кўтарилади» деган ҳадислари учун».2. «Истинжо» луьатда ахлат кетказишдир.Фуқаҳолар истилоҳида эса, нажосатни сув ва унга ўхшаш нарса ила кетказиш ёки тошга ўхшаш нарса ила артишга истинжо дейилади.Уйқу ва елдан бошқа ҳар бир таҳоратни кетказувчи нарсадан тошга ўхшаш нарса ила истинжо қилмоқ суннатдир. Уйқу ва елга ўхшаш хушидан кетиш, жиннилик, мастлик каби таҳоратни кетказувчи нарсалардан ҳам истинжо қилинмайди. Қолганларидан, агар нажас бир дирҳам миқдоридан кам бўлса, истинжо қилиш суннатдир. Кўпчилик уламолар истинжо қилиш эркаку аёлларга суннати муаккададир, деганлар. Чунки Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам бу ишни доимо қилганлар.