Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Тақинчоқлар закоти

00:00 / 11.03.2007 | eski savollar | 6505

Авваламбор ''Танкид келажак меваси'' мавзусида ноурин узр сурабсиз. Билакс, мен сиздан узр сураган эдим. Ушанда биродарлар билан хар-хил ном билан савол берган эдик, хали хам жавоб олмадик. Хозирги саволим ; -Аёл киши уз такинчокларидан нисобга етганда закот берадими? Бувиси совга килган тилла такинчок нисобга етса-ю , киз бола балогатга етмаган булса закоти нима булади?


Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ:

АЁЛ КИШИНИНГ ТИЛЛО ВА КУМУШ ТАҚИНЧОҚЛАРИ ЗАКОТИ

Ушбу масалада уламолар ҳам, фиқҳий мазҳаблар ҳам икки тоифага бўлинишган. Биз мазҳабларни оламиз;
1. Ҳанафий мазҳаби, аёлларнинг тақинчоқларидан Закот чиқарилади, деган.
2. Моликий, Шофеъий ва Ҳанбалий мазҳаблари аёлларнинг одатдаги тилло ва кумуш тақинчоқларидан Закот чиқариш фарз эмас, деганлар.Уларнинг иккаласи ҳам биз ўрганган ривоятлар ёнига яна бир қанча ривоятлар қўшадилар. Лекин, ҳар икки тарафнинг ривоятлари ўзига маъқул бўлаверади.
Ҳанафийлар, биз ҳадисга суянмоқдамиз, сизлар саҳобаларнинг асарларига суянмоқдасизлар, дейишади.
Жумҳур эса, сиз келтираётган ҳадислар аввало унча кучли эмас, қолаверса аёлларга тилло-кумуш тақинчоқлар ҳалол қилинишидан олдин айтилган ҳадислар, биз эса ўша дақиқ нарсаларнинг яхши билган саҳобийларнинг амалини далил қилиб келтирамиз, дейдилар.
Сўнгра ақлий-мантиқий далилларга навбат келади. Ҳанафийлар, тақинчоқлар нақд пул учун кўзланган маъданлар-кумуш ва тиллодан ясалади, бу маъданлардан доимо закот чиқариб келинган ва келинмоқда, улардан тақинчоқ бўлганда ҳам закот чиқарилиши керак, дейдилар.
Жумҳур эса, тақинчоқлар ясалгандан кейин улар пуллик қобилиятини йўқотади, бу нарсалар аёлларнинг шахсий ҳожатларини чиқарадиган нарсага айланган, закот эса ўсувчи ва ўсишга қобилиятли молдан, инсоннинг ҳожатидан ташқари молдан олинади, шунинг учун аёлларнинг тилло ва кумуш тақинчоқларидан Закот олинмайди, дейдилар.Эслатиб ўтишимиз керакки, бу тортишув нисоб миқдоридан ортиқ, яъни, саксон беш граммдан ортиқ бўлган тақинчоқлар ҳақида кетмоқда.
Демак, Ҳанафий мазҳабига амал қилган аёллар ўзларининг тилло тақинчоқларини 85 граммдан ортиқ бўлса, кумуш тақинчоқлари 595 гараммдан ортиқ бўлса закот берадилар. закот берганда улар қийматининг икки ярим фоизини чиқарадилар.
Ушбу нарсалардан закот чиқариш ҳақида кишилар ўртасида гап-сўз, савол сўроқ жуда ҳам кўп. Саволлар бир оғиз сўз билан ёки бир ёқлама жавоб беришни кўзлаб берилади. Кўриниб турибдики, масала оддий масала эмас, тафсилотлар лозим бўлган масала. Шунинг учун, уни яхшилаб ўрганиб олиб, ҳаётга татбиқ қилишимиз керак. Аёлларимиз ҳам ўзларига тегишли бўлгани учун бу масалани яхши тушуниб олишлари, қизларимизга ҳам тушунтириб қўйишимиз лозим. Шариатга мувофиқ ишда хайру барака. Савоб ва ниҳоят кўнгил тўқлиги бор.
2. Мукаллаф деганда шариат ҳукмлари унга нисбатан таклиф қилинган, яъни, қилиши фарз бўлган шахс тушунилади. Бу ерда асосан балоғатга етганлик ва оқиллик кўзда тутилган. Шунинг учун, балоғатга етмаган болаларга ва мажнунларга закот фарз бўлмайди.

Топ рейтинг www.uz Openstat