Ассалому алайкум! Мен росса қийин ахволда қолдим Россияга келганман болларимни ўқитиш тил ўргатиш учун. Россия фуқаросиман. Болларимга давлатдан ўқишлари учун ёрдам пули берилади. Шу пулларни менга беришлари учун мен қонуний ишга киришим керак экан. Ишонинг росса изладим подъезд ювишга уборщица бўлишга хам рози бўлдим лекин бирон ердан чиқмади рост гапиряпман. Истихора ўқидим Оллохимдан сўрадим. Менга иш топилди фақат чўчқаси бор ерда ошпазлик қилиш экан. 2 ой шу ишни орқага сурдим барибир шу иш келаверади менга ва охири кирдим иложим йўқлигидан мажбурлигимдан болларимни қорни учун хам ишлашим керак эди. Лекин ишга кирганимга 1 хафтадан ўтган бўлса хам халигача юрегим сыкылади харом луқма топаяпман харом ризқ топаяпман деб. Халол иш топилгунча вақтинчалик ишлаб турсам бўладими? Шу иш устида ўлиб қолишдан ё луқмамиз харом бўлиб ўлиб қолгани учун дуоларим қабул бўлмаслигидан қўрқаман!!!
– Ва алайкум ассалом! Бошқа иш топинг. Оз маблағга қаноат қилиб бўлса ҳам ҳалол касбга ўтинг. Валлоҳу аълам!