Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Бировнинг ҳаққи

20:01 / 31.10.2016 | Dilafruz | 2305

Ассалому алайкум!  Мен ёзда Ғазалкент бозорида кийим олганимда сотувчи қиз адашиб 1000 сўмлик пул ўрнига 5000 сўмлик ҳисоблаб менга 135.000 сўм кўп қайтим бериб юборган. Мен буни озгина юрганимдан кейин билдим, лекин жуда шошиб турганлигим учун мени кутиб туришганлиги учун “бир кун келиб бериб кетаман” деб қайтмадим. У ердан 1 соатлик йўлда 10 кун турдим, лекин бора олмадим. Тўғриси бу гапни хўжайинимга айтишдан қўрқдим. Энди жуда пушаймонман. Ҳозир у ердан жуда йироқда яшайман. У қизни ижтимоий тармоқлардан қидирдим, лекин топа олмадим. Энди мен ўша пулни бошқа фақир одамларга ўша қизнинг номидан садақа қилиб бериб юборайми ёки нима қилиб бўлса ҳам ўша қизни ўзини топиб, пулни берайми? Илтимос ёрдам беринглар.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

Ва алайкум ассалом! Ўзига етказиб беришингиз шарт. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat