Ассаламу алайкум! Бировга кўзи теккан одам маълум бўлса нима қилиш лозимлигини ҳадислардан ўқидим. Маълум бўлмаса, кўз теккан одам нима қилади?
Ва алайкум ассалом! Бундай пайтларда икки «Қул ауъзу» сураларини ва «Оятул курсий»ни ўқиш тавсия қилинади. Яна Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилинган бир қанча дуолар ҳам бор.(“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан).
Ўша дуолардан бири “Аъузу бикалимаатиллааҳит тааммаҳ мин кулли шайтонин ва ҳааммаҳ ва мин кулли аъйнин лааммаҳ”. Валлоҳу аълам.