Ассалому алайкум! Яқинда тўйим бўлади. Никоҳ кечаси 2 ракат намоз ўқилиши керак экан. Ўзим намоз ўқишни биламан аммо бўлажак хўжайиним хали намоз ўқимайдилар. Никох кечасида намоз вақтида аёл киши эри намоз ўқишни билмагани учун ўзи маълум даражада овоз чиқариб намоз ўқиши жоизми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
- Ва алайкум ассалом! Устозимиз Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг "Бахтиёр оила" номли китобини ўқинг. Валлоҳу аълам!