Ассалому алайкум! Ёшлари катта бувимлар бор, намоз ўқиш асносида баъзи намоз рукнларини тўғри адо этишда оёқ оғриғи сабабли баъзи камчиликларга йӯл қўймоқдалар. Шу сабабли намозим қабул бӯлармикан деб сизлардан сўраб беришимни элтимос қилдилар.
– Ва алайкум ассалом! Аллоҳ таоло тоқатдан ташқари нарсага буюрмайди. Қандай ўқишга қодир бўлсалар ўшандай ўқисинлар. Валлоҳу аълам!