Ассалому алайкум! Менинг бир яқин дўстим кафел ишлаб чиқариш заводида ишлайди. Кафелларни сортировка қилади, кафелларни сотади ҳам. Завод кафел нархини энг камида 25 минг қилиб белгилаган. Дўстим кафелларни 35 мингдан сотади. Лекин 30 минг деб ёзиб қўядида қолган 5 мингни ўзига олади. Шундай қўшимча пул йиғади. Саволим шуки: Дўстимнинг бундай пул топиши жоизми. Топган пули ҳалолми?
– Ва алайкум ассалом! Сотувчи буюмни қанча нархга сотса ўша пулнинг барчасини ўз эгасига топшириши шарт. Ўзига олиб қолиши ҳалол эмас. Магарам “бу буюмни фалон сўмга сот, агар бундан ортиғига сота олсанг ўша ҳам сенга” десагина белгиланган нархдан ошиқчаси ўзига бўлади. Валлоҳу аълам!