Ассалому алайкум! Ҳурматли устозлар, 2009 йилда криптовалюта чиққан. У интeрнeт орқали ишлатиладиган пул бўлиб, ундан ҳозирда бутун дунёда фойдаланса бўлади. Ундан фойдаланиш учун аввал уни сотиб олиш кeрак. Уни сотиб олиш учун интeрнeтдаги ҳисобдан пул тўлаб, интeрнeт орқали биржанинг курсида сотиб олса бўлади. Биламизки сарф савдосида бир валютани бошқасига алмаштириш учун қўлма-қўл бўлиш шарти бор. Бу криптовалюта эса қўлга ушланадиган валюта эмас. Шунинг учун бизда савол пайдо бўлди. Биз бу криптовалютани сотиб олсак ёки биржанинг курсида қайтиб бошқа валютага мисол учун АҚШ долларига ўгириб олсак (бунда жараёнлар интeрнeт орқали бўлади) рибо бўлиб қолмайдими?
«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:
Ва алайкум ассалом!
Бутун дунё мусулмон уламолари уюшмасининг бош котиби доктор Али Муҳиддин Қорадоғий “Мусулмонларга буни тавсия қилмаймиз, жоиз эмас” деб фатво бердилар. Валлоҳу аълам!