Ассалому алайкум! Домла мен 13 кундан бири укол оляпман, шунинг учун фақат истинжо қилиб кейин таяммум қилиб 5 вақт намозимни ўқияпман. Уколим 7 кундан кейин тугайди, тугагандан кейин онам айтаяптиларки уколларинг фоида қилиши учун 20-30 кун таяммум қилиб намозингни ўқийсан дедилар. Мен онамнинг гапига хўб дедим. Мен уколим тугагандан кейин яна 20-30 кун таяммум қилиб намозимни ўқисам бўладими?
– Ва алайкум ассалом! Таяммум жоиз бўлиши учун покланиши зарур бўлган аъзоларга сув теккизса соғлиғингизга зарар экани аниқ бўлиши лозим. Акс ҳолда қилган таяммумларингиз таҳоратдан ўринбосар бўлмай, бетаҳорат ҳолда намоз ўқиб юрган бўласиз. Дарҳол ўз соҳасида пухта мутахассис бўлган диёнатли шифокорга мурожаат қилиб, сув сизга ҳақиқатда зарар бериш-бермаслигини сўраб олинг. Валлоҳу аълам!