Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Муслима ва христиан

21:18 / 19.02.2019 | Юлдуз | 2647

Ассалому алайкум! Баъзи саҳифаларда руслар ҳам Исо пайғамбарнинг умматлари дейилган. Ҳар хил баҳслар ёзилган. Илтимос тушунтириб берсангизлар.


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом!  Бир пайғамбар вафот топса у зотнинг умматлари кейинги келган пайғамбари ва шариатига эргашиши шарт. Акс ҳолда ўз пайғамбарига ҳам итоат қилмаган бўлади. Мусо алайҳиссалом ҳам Ийсо алайҳиссалом ҳам ўзларидан кейин келадиган пайғамбарга эргашишни қавмига қайта-қайта таъкидлаганлар. Яхудийларнинг уламолари Тавротада келган Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сифатларини ўзгартиришди. Ўрта бўйлик деган сифатини узун бўйлик, кўзларини оқи оппоқ, қораси қоп қора деган сифатларини кўк кўзлига ва яна бошқа сифатларини бошқа сифатларга ўзгартиришди. Уларни ичида аввалдан Таврот ўқиб юрганлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни кўрибоқ охирги пайғамбар эканликларини танишди ва иймон келтиришди. Таврот ўқимаган ва ўқишни билмаганлар уламолари ўзгартирган гапга ишониб юз ўгиришди. Уламолари эса билатуриб ўзларига келадиган бойликдан қуруқ қолишдан қўрқиб ўзларининг муқаддас ктиобларидаги маълуомтларни инкор қилишди. Аллоҳ таоло “Нисо” сурасида марҳамат қилади: 

 مِّنَ الَّذِينَ هَادُواْ يُحَرِّفُونَ الْكَلِمَ عَن مَّوَاضِعِهِ وَيَقُولُونَ سَمِعْنَا وَعَصَيْنَا وَاسْمَعْ غَيْرَ مُسْمَعٍ وَرَاعِنَا لَيًّا بِأَلْسِنَتِهِمْ وَطَعْنًا فِي الدِّينِ وَلَوْ أَنَّهُمْ قَالُواْ سَمِعْنَا وَأَطَعْنَا وَاسْمَعْ وَانظُرْنَا لَكَانَ خَيْرًا لَّهُمْ وَأَقْوَمَ وَلَكِن لَّعَنَهُمُ اللّهُ بِكُفْرِهِمْ فَلاَ يُؤْمِنُونَ إِلاَّ قَلِيلاً۝ 

46. Яҳудий бўлганлардан калималарни ўз ўрнидан ўзгартирадиганлар бор. Улар тилларини буриб ва динга таъна етказиб: «Эшитдик ва осий бўлдик, эшит, эшитмай қолгур ва «роъина», – дерлар. Агар: «Эшитдик ва итоат қилдик, эшит ва бизга назар солгин», – деганларида, албатта, ўзларига яхши ва тўғри бўлар эди. Лекин Аллоҳ уларни куфрлари сабабли лаънатлади. Бас, озгиналаридан бош¬қалари иймон келтирмаслар.
Яҳудийлар аввалдан макр ва ҳийлалари билан машҳурлар. Ислом дини ер юзида тарқала бошлаб, мусулмонлар жамоаси пайдо бўла бошлагандан эътиборан, улар ўз макру ҳийлаларини бу ёш жамиятга қарши қаратганлар.
Бу борадаги разилликлари шу даражага етдики, ҳатто Аллоҳ уларга ҳидоят манбаи қилиб берган Тавротни ҳам бузиб кўрсатдилар.
«Яҳудий бўлганлардан калималарни ўз ўрнидан ўзгартирадиганлар бор».
Зотан, манфаатлари йўлида Аллоҳнинг каломини бузиб кўрсатиш уларнинг эски одатидир. Бу ишда улар ҳаммадан ўтиб кетишган.
Яҳудийлар Набий алайҳиссаломнинг чин пайғамбар эканликларини бошқалардан кўра яхшироқ билиб туриб, у зотга нисбатан ҳеч ким қилмаган беодобликларни, ҳурматсизликларни қиладилар. ("Тафсири Ҳилол" китобидан).
Насоролар ҳам худди шу ишни қилишди. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat