Ассалому алайкум! Мен биринчи турмушимдан ажрашганман, сабаби ўртада фарзанд бўлмаганлиги. Ажрашганимдан кейин талоқ бермаганман, сабаби у пайтда билмасдим, орадан 12 йил ўтди. Шунда талоқ тушадими?
– Ва алайкум ассалом! Эр томонидан талоқ ёки талоққа далолат қиладиган бирор гап айтилмаса орадан юз йил ўтса ҳам никоҳ тураверади. Тезда талоқ қилинг. Валлоҳу аълам!