Ассалому алайкум! Қарзи бор одам сафарга чиқишидан олдин қарзини узиши керак деган мазмунда ҳадис борми?
– Ва алайкум ассалом! Бундай ҳадис мавжуд эмас. Қарзини тўлаш муддати тугаган ёки сафар вақтида тугайдиган киши қарз эгасининг розилиги олиб ёки кафил ёки гаров қолдириб сафарга чиқиши жоиз. Валлоҳу аълам!