Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Онлайн савдо

17:47 / 18.07.2021 | Dil | 1242

Ассалому алайкум! Мен онлайн савдо қиламан, нархларни инсоф билан қўйаман. Савдо сахифамда катта харфлар билан “алмаштириб бермаймиз, қайтариб олмаймиз” деб ёзиб қўйганмиз. Чунки биз хам олиб сотадиган улгуржи савдогарлар хам қайтариб олмаймиз алмаштириб бермаймиз деб бизни олдиндан огохлантиришган. Саволим шундаки мен харидорга нарса сотканимда харидор буюртма қилган нарсасини ва ўлчамини юборсаму у эса менга ёқмади, рангини алмаштириб беринг ёки ҳар хил бохоналар билан қайтариб бераман деса қайтариб олмасликка хаққим борми? Ахир олдиндан огоҳлатириб ёзилганку? Харидорга шу масалани яни шундай ёзгандимку десам у менга рози эмасман деса олган фойдам халол эмасми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бошида алмаштириб бермасликни шарт қилиб қўйган бўлсангиз алмаштирмасликка ҳаққингиз бор. Лекин бу сизни сотиб олувчининг молдаги айб ёки ғабн фоҳиш каби шариатда белгиланган ҳукмий ихтиёрлар туфайли молингизни қайтариб бериш ҳаққидан озод қилмайди. Шариатда ғабни фоҳиш деган нарса бор. У, бир киши бозордаги ҳеч ким сотмаган нархга сотса ҳаридорни қайтариб беришга ҳаққи бор. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat