Рўйхатдан ўтган парол ёки логинингизни ёзинг
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг:
Ёки рўйхатдан ўтинг:
Исмингиз
Э.Почтангиз
Паролингиз
Паролни такрорланг
Рўйхатдан ўтиш тугмасини босишингиз билан сайтдан фойдаланиш қоидалари билан ҳам танишиб чиққан бўласиз

Мехмон хақидаги ҳадис саҳиҳми

21:37 / 16.06.2022 | Нодира | 1427

Ассалому алайкум! Бир аёл Расулуллоҳнинг ҳузурларига эридан шикоят қилиб келди. Эри доимо уйига меҳмон чақириб зиёфат берар, бу эса, аёлга ортиқча ташвиш, машаққат ва чарчоқ келтирар эди. Аёл Росулуллоҳнинг ҳузурларидан ўзига маъқул бўлган жўяли жавобни ололмади. Бир фурсат ўтгач, Расулуллоҳ аёлнинг эрини чақирдилар ва: бугун мен сенинг уйингга меҳмонга бораман, дедилар. Эр ўзида йўқ хурсанд бўлиб уйига қайтди ва бу ҳақда аёлига хабар берди. Ўз навбатида аёли ҳам бу хабардан жуда хурсанд бўлди ва турли-туман лаззатли таомлар тайёрлашга уриниб кетди. Чунки, унинг уйига Расулуллоҳ меҳмон бўлиб келаётган эдилар. Расулуллоҳ меҳмонга келиб, аёлнинг рози эканлигини, Расулуллоҳни меҳмон қилганидан хурсанд эканлигини кўрдилар. Расулуллоҳ меҳмондорчиликдан қайтиб кетаётганларида эрини чақириб: мен эшикдан чиқиб кетаётган вақтимда аёлинг эшикка қараб турсин, дедилар. Аёл Расулуллоҳнинг ортларидан эшик томонга қараб турган эди, Расулуллоҳнинг орқаларидан ҳар хил хашаротлар, чаёнлар, зараркунанда жонворлар ҳам эргашиб чиқиб борарди. Бундай қўрқинчли ҳолатни кўрган аёлнинг қўрқувдан эси оғиб қолай деди. Шунда Расулуллоҳ аёлга қараб: худди шундай, ҳар гал уйингиздан меҳмонлар чиқиб кетаётганда ўзи билан уйингиздаги бало-офатларни, зараркунанда ҳашарот ва жониворларни олиб чиқиб кетади, дедилар. Меҳмонни иззат-икром қилишнинг ҳикматларидан бири шу. Кўп меҳмон келадиган уй Аллоҳ яхши кўрадиган уйдир. Каттаю кичикка эгиклари очиқ бўлган уйга Аллоҳнинг раҳмати ва баракоти нозил бўлади. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: Агар Аллоҳ таоло бирор қавмга яхшиликни ирода қилса унга ҳадия беради, дедилар. Саҳобалар: у қандай ҳадия?-деб сўрадилар. Расулуллоҳ: у - ўз ризқи билан келадиган ва кетаётганда ўзи билан хонадон аҳлининг гуноҳларини олиб чиқиб кетадиган меҳмондир, дедилар. Шунинг учун ҳам меҳмон атои Худо дейилади. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қилганлар: ким Аллоҳга ва охират кунига имон келтирган бўлса, меҳмонни икром қилсин. Сахих хадисми?


«Зикр аҳлидан сўранг» ҳайъати:

– Ва алайкум ассалом! Бундай ҳадис мавжуд эмас. Валлоҳу аълам!

Топ рейтинг www.uz Openstat